Гуллар фото
Ўлкамизга баҳор фасли ҳам кириб келди. Инсонлар бу фаслни ҳуш кўришларининг асл сабаби, атрофда янгиланиш, уйғониш, гўзалликнинг ҳукмронлик қилиши ва қут-барака, ризқ-рўз кириб келиши балан боғлиқ бўлса керак. Осмонимизда қуёш чарақлаб, ҳамма ер кўм-кўк бўлиб, чаманзорлар гуллаб-яшнай бошлайди. Албатта табиатнинг бу мўъжаз ишини кўриб кўнгиллар яйрай бошлайди.
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор келиши билан дарахтлар гуллайди, гуллар очилади. Табиатнинг энг гўзал нарсаси бу албатта гул десак ҳато қилмаган бўламиз. Гуллар барча замонлар оша доим энг яхши туҳфа, туйғулар исҳори, хонадонимиз кўрки, яхши кайфият манбаи бўлиб келган.
Баҳор фасли кириб келиши ва унинг рамзи сифатида бугун азизлар сизларга жаҳондаги энг гўзал бўлмиш гуллар ҳақида сўзлашга қарор қилдик. Тўғри биз келтирган рўйхат мукаммал бўлмаслиги мумкин, чунки чиройли гуллар борасида ҳар кимнинг фикри ҳар ҳил бўлиши мумкин.
Демак, кўнгиллар қувончи бўлмиш энг гўзал гуллар рўйхати эътиборингизда.
САКУРА ЁКИ ОЛЧА ГУЛИ
Баҳор келиши ва кунлар исиши билан кўчаларда олча дарахти гуллай бошлаганига кўзимиз тушади. Гуллаб турган олча дарахти жуда ҳам чиройли кўринишга эга. Сакура ёки олча гули Япония халқининг энг севимли гули, ҳамда уларнинг рамзи ҳисобланади. Японияда сакуранинг гуллаш байрами ҳар йили нишонланади ва бу байрам тахминан 27 мартдан бошланади, аммо байрам куни дарахтнинг гуллашига боғлиқ. Японлар бу байрамда ҳатто ишга ҳам бормайдилар. Улар бу гўзалликни гуллашини сокин ва хотиржам ҳолатда кузатишни истайдилар.
СТРЕЛИЦИЯ
Бу гулга разм солганингизда унинг кўриниши қушга ўхшашига амин бўласиз. Шу сабабли уни ҳатто “жаннат қуши” деб ҳам атайдилар. Ватани Жанабий Африка бўлиб, бизда бу гуллар хона гули ёки кесилган экзотлар ҳисобланади.
ЛАНТАНА
Доимий равишда ям-яшил ҳолда турувчи бута ҳисобланиб, Колумбия ва Венесуэлада кенг тарқалган гуллардан бири. Марказий ва Жанубий Америка давлатларида ҳам учраб туради. Базилар бу гулни негадур оддий ёввойи ўт деб ҳисоблайдилар ҳам.
КАННА
Бу гул Канналилар оиласи туркумининг ягона вакили бўлиб, унинг 50 га яқин тури мавжуд. Унинг гўзал ҳусусиятларидан бири бу турфа ранглар ҳамоҳанглигидадир. Асосан Марказий ва Жанубий Америкада учрайди.
ГОРТЕНЗИЯ
Ушбу гул номи Муқаддас Рим Шаҳзодаси Карл-Генрих Нассау-Зигеннинг синглиси Малика Гортензия исмидан олинган. Унинг 600 яқин тури мавжуд. Июл-август ойларида гуллайди. Японияда уни Адзиса деб ҳам атайдилар.
КАЛЛА
Каллани бошқача “оққанот” деб ҳам атайдилар. Салқинликка чидамли сув-ботқоқ ерларда ўсувчи гул. Гулчилар унинг турли ҳилини етиштиришади. Бу гўзал гулни шундай шароитда ўсиши табиатнинг кароматидан яна бир дарак.
ДИЦЕНТРА
Дицентра гули яна “Парчаланган юрак” номи остида ҳам маълум. Бу гул билан турли афсоналар боғлиқ. Ҳар ерда бу гул ўзгача рамз маъносини англатади. Масалан: Немислар учун юрак гули, французлар учун Женнет юраги, инглизлар учун қонга беланган юрак номлари остида маълум. Бу гулнинг бундай номланишларига сабаб унинг шаклидир. Унга қараганингизда иккига парчаланган юрак шаклини кўрасиз.
ГИАЦИНТ
Бу гул ўз номини Аполлон худосини жуда ҳам севувчи навқирон ва гўзал юнон йигити исмидан олган. Шу вақтнинг ўзида эса бу йигитни яна бир бошқа юнон худоси Зефир ҳам яхши кўрган. Аммо Гиацинит унга жавоб қайтармаган. Ғазабдаги Зефир унининг бошига қаратиб нарса улоқтирган. Афсонага қараганда бу гул ўлдирилган Гиацинит қонидан ўсиб чиқган экан.
ДЕНДРОБИУМ
Гул номи юнон сўзлари дендро-дарахт ва био-ҳаёт сўзларидан келиб чиқган. Дендробиум тўлалигича эса “дарахтда яшовчи” маъносини англатади. Бу гуллар орхидея оиласига мансуб бўлиб, Ҳалқаро Конвенция ҳимоясидадир.
Альстромерия
Астры
Бегония
Васильки
Гвоздика
Гиацинты
Герберы
Гладиолусы
Гортензия
Дельфиниум
Жасмин
Ирис и иберис
Крокусы и каллы
Лилии и лотос
Маки
Мимоза
(Желтые цветочки акации серебристой, которые принято дарить на 8 марта, часто называют мимозой, хотя на самом деле мимоза розовая)
Нарциссы
Орхидеи
Пионы
Подснежники и пролески
Розы
Ромашки
Сирень
Тюльпаны
Утсония
Фрезия
Хризантемы
Циния
Чернобривцы (Бархатцы)
Шалфей
Эустома
Юнона
(другое название ирис бухарский, первоцвет)
Ятрышник
АТИРГУЛ
Ва ниҳоят, рўйхатимиз сўнггида гуллар маликаси бўлмиш атиргулдир. Усиз бу рўйхатни албатта тасаввур эта бўлмас эди ҳам. Атиргул доим ҳамма вазиятда тўғри келувчи ва энг яхши тухфалардан биридир. Атиргулни биринчи бўлиб Қадимги Римда етиштиришган. Унинг ҳозирда ҳар хил турлари мавжуддир.Азизлар атрофингизни гулларга тўлдиринг ва ҳаётингизга оз бўлса ҳам гўзалликни олиб кирин. Яқинларингизга бесабаб бўлса ҳам озгина шодиёна ҳадя этиб, гуллар совға қилинг. Ҳаммамиз бирин-кетин байрамлар арафасида турибмиз, шу сабабли бир-бирингизга гуллар улашиш ёдингиздан чиқмасин. Доим баҳорий кайфият ҳамрохингиз бўлсин азизлар.гуллар фото
Вернуться назад